04:39 / 08.03.2025
3 551

«Ал-Наср» ва «Ал-Шабаб» дуранг қайд этди – Роналду яна гол урди

«Ал-Наср» ва «Ал-Шабаб» дуранг қайд этди – Роналду яна гол урди
Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида «Ал-Наср» ва «Ал-Шабаб» жамоалари дуранг натижа қайд этишди – 2:2. Ушбу қарама-қаршиликда Криштиану Роналду яна бир бор гол урди.

Ўйинда ҳисоб 44-дақиқада Ҳамдалла томонидан пенальти орқали очилди. Биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида «Ал-Наср» жавоб берди: 45+2-дақиқада Абдуллоҳ Салим, 45+7-дақиқада эса Криштиану Роналду рақиб дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи таймда «Ал-Шабаб» ҳисобни тенглаштирди – 67-дақиқада Ал Швирех гол урди.

Ўйин 52-дақиқада «Ал-Наср» футболчиси Мажид Ал-Фатилнинг қизил карточка олиши билан янада қизғин тус олди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт