07:38 / 08.03.2025
1 450

Роналду 926-голини урди ва яна бир рекорд ўрнатди

Роналду 926-голини урди ва яна бир рекорд ўрнатди
8 март куни Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг 926-голини урди. У Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Шабаб»га қарши ўйинда (2:2) гол урган ҳолда яна бир тарихий натижага эришди.

Мазкур гол туфайли Роналду ажойиб статистик натижани қайд этди – у 30 ёшгача 463 та ва 30 ёшдан кейин ҳам худди шунча, 463 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий футболчи 40 ёшни роппа-роса бир ой олдин қарши олган эди. Шунга қарамай, у фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Аксинча, янги мақсадлар қўйиб, уларга етишиш учун ҳаракат қилмоқда. Яқинда у 1000 та гол урмоқчи эканини маълум қилди. Ушбу тарихи маррага етиш учун унга фақат 74 та гол қолди.

Манба: Sports24

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт