
8 март куни Франция чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Тулуза» – «Монако» баҳси 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида «Монако» ҳужумчиси Такуми Минамино Мики Биеретнинг узатмасидан фойдаланиб, ҳисобни очди. Аммо «Тулуза» жавоб зарбасини ўйиннинг энг сўнгги дақиқаларида берди – 90+1-дақиқада Франк Магри гол урди ва ҳисобни тенглаштирди.
Жамоалар Лига 1 турнир жадвалида қуйидаги ўринларни эгаллаб турибди: «Тулуза» 34 очко билан 8-ўринда, «Монако» эса 44 очко билан 4-поғонада. Қизиқ томони шундаки, бу икки жамоа охирги марта худди шу ҳисоб билан 2018 йилда дуранг ўйнаган эди.
Манба: Sports24 “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар