
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Ноттингем Форест» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилади. Учрашув олдидан ҳар иккала жамоа ўз асосий таркибларини эълон қилди.
«Ноттингем Форест» бош мураббийи Нуно жамоасини 4-2-3-1 тактик тизимида майдонга туширади. Дарвозада – Матс Селс, ҳимояда – Ола Айна, Никола Миленкович, Мурильо дос Сантос ва Неко Уильямс. Ярим ҳимояда – Домингош, Андерсон, Эланга, Гиббс-Уайт ва Хадсон-Одой. Ҳужумда эса Крис Вуд ҳаракат қилади.
«Манчестер Сити» ҳам худди шу 4-2-3-1 тизимида ўйнайди. Дарвозабон – Эдерсон. Ҳимоя чизиғида – Гвардиол, Дияш, Ҳусанов ва Нуньес. Ярим ҳимояда – Бернарду Силва, Савиньо, Гонсалес ва Фоден. Ҳужумда эса Жереми Доку ва Эрлинг Холанд ўйнайди.
Учрашув бугун соат 17:30да старт олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар