19:50 / 08.03.2025
10 141

ФИФА Кенгаши йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинди

ФИФА Кенгаши йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинди
7 март куни АҚШда бўлиб ўтган ФИФА Кенгаши йиғилишида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Йиғилишда 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон кубоги, аёллар футболидаги халқаро мусобақалар, Қитъалараро Кубок ва ёшлар турнирлари ҳақида бир нечта муҳим қарорлар эълон қилинди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон кубоги – 2025

ФИФА расмий равишда 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон кубогининг умумий фонди 1 миллиард доллар этиб белгиланганини эълон қилди. Турнирдан тушган даромаднинг бир қисми бутун дунёда футболни ривожлантириш учун йўналтирилади.

Аёллар футболида янги мусобақалар

ФИФА аёллар футболи ривожи учун ҳам бир қатор ўзгаришлар киритди:
  • 2031 йилги Аёллар ўртасидаги Жаҳон кубоги мезбонлигини Африка футбол конфедерацияси (АФК) ва КОНКАКАФ федерациялари қўлга киритишлари мумкин.
  • 2035 йилги турнир учун эса АФК ва УЕФА федерациялари номзодлик учун ариза топшириши мумкин.
  • 2028 йилда илк бор аёллар клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ташкил этилади. Унда ОФК икки тўғридан-тўғри йўлланма, плей-офф орқали битта йўлланма олади. Турнир ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади.
  • ФИФА аёллар футболини ривожлантириш мақсадида Қитъа клуб мусобақалари ғолиблари учун Чемпионлар кубоги ташкил этади.

Қитъалараро Кубок тақвими тасдиқланди

Қитъалараро Кубок мусобақасининг расмий ўйин кунлари тасдиқланди:

- 10 декабрь – Америкалар дербиси.
- 13 декабрь – Даъвогарлар Кубоги.
- 17 декабрь – Қитъалараро Кубок финали.

Мусобақа расман қаерда ўтказилиши айтилмаган, аммо иккинчи бор Қатарнинг Доха шаҳри мезбонлик қилиши кутилмоқда. Бу дегани, 31 май куни УЕФА Чемпионлар лигаси финалида ким ғолиб чиқишини кузатишга тўғри келади. “Ливерпуль”, “Барселона” ёки “Бавария” каби грандлардан бири бу мусобақага йўл олиши мумкин.

Ёшлар мусобақаларида формат ўзгариши

17 ёшли футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати режалаштирилганидан 2 кун олдин – 3 ноябрда старт олади.
Бундан ташқари, турнир формати ўзгартирилди:

- Илгари гуруҳ босқичидан сўнг дарҳол 1/8 финал ўтказилиши режалаштирилган эди.
- Янги қарорга кўра, 1/16 финал жорий этилади. Энди 12 та гуруҳдан 32 жамоа кейинги босқичга чиқади.

Араб кубоги қайта жонлантирилади

ФИФАнинг қарорларидан бири – Араб кубогини қайта тиклаш. Унга кўра, мусобақанинг иккинчи маротаба ўтказилиши 1–18 декабрь кунлари белгиланди.

ФИФА Кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорлар футбол оламида катта ўзгаришлар ясаши кутилмоқда. 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон кубоги учун 1 миллиард доллар ажратилиши, аёллар клублар чемпионати ва янги ёшлар мусобақаларининг тақвимга киритилиши футболнинг янада кенгайиши ва ривожланишига хизмат қилади.

ФИФАнинг ушбу янги мусобақалари ва қарорлари футбол мухлислари томонидан катта қизиқиш билан кутилади. Футбол ишқибозлари 2025 ва 2028 йилларда янги форматдаги мусобақаларнинг старт олишини интиқлик билан кутишмоқда!

Манба: FIFA.com

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт