15:13 / 09.03.2025
848

Тошкентда ўқитувчи синфхонани қулфлаб, ўқувчисига тегажоғлик қилди

Тошкентда ўқитувчи синфхонани қулфлаб, ўқувчисига тегажоғлик қилди
Тошкент шаҳар Сергели туманидаги мактабларнинг бирида эркак ўқитувчи хонани қулфлаб, ўқувчисига тегажоғлик қилди. Бу ҳақда шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 март куни Сергели туманида жойлашган 322-мактаб ўқитувчиси Э.П. 10-синф ўқувчиси Р.Ф.ни ҳуқуқ дарсидан ҳар хил баҳоналар қилиб хонасига чақирган, эшикни қулфлаб, кел, бир қучоқлай, деб тегажоғлик қилмоқчи бўлган.

Ҳолат юзасидан судланувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт