"Ал-Наср" "Истиқлол"ни таслим этди – йирик ғалаба!

"Ал-Наср" "Истиқлол"ни таслим этди – йирик ғалаба!
Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида "Ал-Наср" ўз майдонида "Истиқлол"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. Биринчи ўйиндаги 0:0 ҳисобидан кейин саудияликлар жавоб баҳсида барча саволларга жавоб беришди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Жон Дюран "Ал-Наср"ни олдинга олиб чиқди. 27-дақиқада эса Криштиану Роналду пенальтидан аниқ зарба бериб, жамоасининг устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда ҳам майдон эгалари фаол ҳаракат қилди ва 84-дақиқада Дюран яна бир бор гол урди.

"Ал-Наср" бутун ўйин давомида устунлик қилди – 22 та зарба, тўпга эгалик қилиш 68% ва 90% аниқ паслар билан рақибни жазолади. "Истиқлол" эса 45+2-дақиқада бир киши кам қолди ва мухолифат кўрсатолмади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар