
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида "Бавария" сафарда "Байер" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Умумий ҳисоб 5:0 бўлиб, мюнхенликлар ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувда биринчи голни 52-дақиқада Гарри Кейн урди. Ушбу гол "Бавария"га катта устунлик берди. 71-дақиқада эса Алфонсо Дэвис жамоасининг иккинчи голини урди ва немис грандининг чорак финалга чиқишини таъминлади.
"Байер" ўйин давомида устунлик қилган кўринса-да (54% тўпга эгалик, 17 та зарба), аниқ зарбалар борасида "Бавария" (5) яхшироқ натижа кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар