
«Пахтакор» Элит ОЧЛ мусобақасининг нимчорак финалининг жавоб учрашувида «Ал Ҳилол»га 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Ҳамад Ал-Ями ҳисобни очди, 42-дақиқада эса Малком иккинчи голни урди. Иккинчи бўлимда "Ал-Ҳилол" устунликни янада оширди – 51-дақиқада Салем Ал-Досари пенальтидан гол урди, 90+2-дақиқада эса Нассер Ал-Давсари жамоасининг тўртинчи голини киритди.
"Ал-Ҳилол" бутун ўйин давомида устунлик қилди – 65% тўпга эгалик, 20 та зарба ва 87% аниқ паслар. "Пахтакор" 8 та зарба йўллади, аммо бу етакчи рақибга қарши етарли бўлмади.
Sofascore нашри экспертлари томонидан футболчиларга қўйилган баҳолар билан танишинг.

 “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
   “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!    Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 