
Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этиш учун 17 мартдан ўқув-машғулот йиғинига киришади. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоа 20 март куни Тошкентда Қирғизистонга қарши майдонга тушса, 25 март куни сафарда Эронга қарши муҳим баҳс ўтказади.
Миллий жамоа мураббийлар штаби мазкур учрашувлар учун кучли таркибни шакллантирди. Ушбу йиғинга Ўзбекистоннинг етакчи легионерлари ҳам таклиф этилган. Хусусан, Англия Премьер-лигасида порлаётган Абдуқодир Ҳусанов, "Рома" сафида фаолият олиб бораётган Элдор Шомуродов, ЦСКА таркибида ўзини кўрсатаётган Аббосбек Файзуллаев ҳамда жароҳатидан тузалиб, қайта сафга қайтган Остон Ўрунов ва Жалолиддин Машарипов ҳам таркибда бор.
Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар:
Юсупов
Неъматов
Эргашев
Ҳимоячилар:
Абдуллаев
Алижонов
Алиқулов
Ашурматов
Эшмуродов
Хусанов
Сайфиев
Комилов
Насруллаев
Юлдашев
Абдирахматов
Ярим ҳимоячилар:
Хамробеков
Файзуллаев
Искандеров
Машарипов
Ўрунов
Шукуров
Буриев
Мозговой
Жиянов
Ҳужумчилар:
Шомуродов
Абдихолиқов

Ўзбекистон миллий жамоаси учун ушбу ўйинлар муҳим аҳамиятга эга, чунки саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиш орқали терма жамоа ЖЧ-2026 йўлланмасига эга чиқишни мақсад қилган. Мухлислар эса айниқса, Европа ва Россия клубларида яхши формага кириб олган ўзбек легионерларидан юқори савиядаги ўйин кутишмоқда.
Миллий жамоамизга муваффақият тилаймиз! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар