22:00 / 12.03.2025
128

17 ёшли Ламин Ямал катта рекордни янгилади!

17 ёшли Ламин Ямал катта рекордни янгилади!
“Барселона”нинг 17 ёшли ҳужумкор футболчиси Ламин Ямал турли рекордларни ўрнатишда давом этмоқда. Истеъдодли ўйинчининг бу галги тарихий натижаси Европа Чемпионлар лигасига тўғри келди.

Ламин Ямал УЕФА Чемпионлар лигаси тарихида бешта голли пас узатган энг ёш футболчи сифатида янги рекорд ўрнатди.

Унгача энг яхши кўрсаткич англиялик ҳужумчи Тео Уолкоттга тегишли бўлиб, у 19 ёшида Чемпионлар лигасида беш бор самарали пас берган эди.

Ламин Ямал катта футболга кириб келганидан кейин Чемпионлар лигасида жами 19 та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига учта гол ва бешта ассист расмийлаштирган.

Умумий ҳисобда 17 ёшли чарм тўп устаси жорий мавсумда “Барселона” сафида жами 37 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 17 та самарали тўп узатгани қайд этилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт