22:30 / 12.03.2025
96

Хосеп Гвардиола “Олтин тўп” соҳиби ўрнига бошқа футболчини "кўз ости"га олди

Хосеп Гвардиола “Олтин тўп” соҳиби ўрнига бошқа футболчини "кўз ости"га олди
Жароҳати туфайли узоқ муддат “Манчестер Сити”га ёрдам бера олмай келаётган Родри Эрнандес машғулотларга киришгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

“Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби қачон юқори спорт формасига чиқиши ҳозирча номаълум.

Бундан ташқари, Хосеп Гвардиола таркибни янгилаш сиёсатини давом эттириб, Родрининг ўрнига ҳам ўйинчи танлаб қўйди. Испаниялик мутахассис таянч ярим ҳимоячи сифатида “Кристал Пэлас” клуби футболчиси Адам Уортонни ўйнатмоқчи.

Todofichajes нашрининг ёзишича, 21 ёшли футболчининг ўзи ҳам совринли ўринлар учун кураша оладиган клублардан бирида ўйнаш имкониятини қўлдан чиқармоқчи эмас.

“Кристал Пэлас” билан 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга футболчи бугунги кунда 32 миллион еврога баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт