
Фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев афсонавий Оскар Де Ла Хойя бошчилигидаги 'Golden Boy" промоутерлик компанияси аъзосига айланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
22 ёшли Руслан проф фаолияти давомида ҳозирча битта жанг ўтказиб, ғалабага эришган. У 7 март куни Индио шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшоми доирасида Хосе Валенсуэла Альварадони нокаутга учратган эди.
Маълумот учун, "Golden Boy" компанияси билан Абдуллаевдан ташқари яна бир ўзбекистонлик боксчи — Бектемир Мелиқўзиев ҳам ҳамкорлик қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар