
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Лондон дербиси бўлиб ўтади – Арсенал ўз майдонида Челсини қабул қилади. Ушбу учрашув 18:30 да старт олади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Арсенал ғалаба қозониш эҳтимоли юқори – 53%. Челси ғалабаси учун фақат 22% имконият берилган, дуранг эса 25% эҳтимол билан баҳоланмоқда.
Сўнгги беш ўйинда Арсенал устунлик қилиб келган:
• Арсенал – 3 ғалаба
• Дуранг – 2
• Челси – 0 ғалаба
Охирги учрашув 10-ноябр 2024 йили бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисоби билан якунланган. Шунингдек, 24-апрел куни Арсенал Челси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу натижа Микел Артета шогирдларининг ҳозирги формаси анча яхши эканини кўрсатади.
Челси эса Премьер-лигада барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти ва Арсенални кучли босими остида бўлиши кутилмоқда. Аммо дерби баҳсларида олдиндан натижа айтиш мушкул. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар