
"Манчестер Сити" мутасаддилари асосий дарвозабон Эдерсоннинг жамоадан кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Бразилиялик посбонни анчадан бери Саудия Арабистони клублари катта маош ваъда қилган ҳолда Англиядан олиб кетмоқчи.
Шаҳарликлар Эдерсонга ўринбосар қидиришда давом этмоқда. Айни пайтда "Манчестер Сити" раҳбарияти Италиянинг "Ювентус" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Микеле Ди Грегориони жамоага жалб қилиш имкониятини ўрганмоқда.
Микеле Ди Григорио – "Сити" учун муносиб вариантми?
27 ёшли италиялик дарвозабон ҳозирда Италия футболидаги энг ишончли посбонлардан бири ҳисобланади. 2023–2024 йилги мавсумда "Монца" клуби таркибида жуда муваффақиятли ўйнаб, лиганинг энг яхши дарвозабони деб топилган. Ушбу юқори савияли ўйини туфайли "Ювентус" уни трансфер қилди.
Жорий мавсумда Ди Григорио 27 та учрашувда майдонга тушиб, шулардан 12 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача давом этади.
Гвардиоланинг ишончи ва "Сити"нинг келажакдаги режалари
Хосеп Гвардиола Ди Грегорионинг барқарор ўйинини юқори баҳолайди. Унинг реакцияси, позицияда тўғри туриши ва паст тўпларга ишлаши мураббийлар штаби учун катта аҳамият касб этади. "Сити"нинг ҳимоя тизими кучли ва унга мослашган ишончли дарвозабон муҳим рол ўйнайди.
Агар Эдерсон ҳақиқатдан ҳам клубни тарк этса, "Манчестер Сити" Ди Григориони асосий дарвозабон сифатида жамоага жалб қилиши мумкин. Бу трансфер Гвардиоланинг янги мавсумдаги стратегияси ва ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар