20:26 / 16.03.2025
426

Суперлига. "Сурхон" Термизда "Хоразм"га мағлуб бўлди (видео)

Суперлига. "Сурхон" Термизда "Хоразм"га мағлуб бўлди (видео)
Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасидаги “Сурхон” — “Хоразм” учрашуви 16 март, якшанба куни бўлиб ўтди. Термизда кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 11-дақиқада Ҳумоюнмирзо Иминов томонидан очилди. 32-дақиқада эса Суннатулла Абдуллажонов ўртадаги фарқни яна биттага оширди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам бир қанча вазиятлар юзага келди. Баҳс якуни арафасида эса ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Аммо Суннатулла Абдуллажонов пенальтидан унумли фойдалана олмади. Учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

“Хоразм” кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди ҳамда ўз ҳисобидаги очколар сонини 6 тага етказди. “Сурхон” эса 2-турда ҳам мағлубиятга учради.

“Сурхон” — “Хоразм” 0:2
Гол
: Ҳумоюнмирзо Иминов 10, 0:1, Суннатулла Абдуллажонов 32, 0:2

"Сурхон": 16. Дилшод Йўлдошев, 2. Беҳрузжон Каримов (9.Кирилл Колесниченко, 46) 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Жамалиддин Хожаниязов, 6. Беҳзод Шамсиев (4.Нодирхон Неъматхонов, 46) 7. Достонбек Турсунов, 10. Дмитрий Плетнев, 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 18. Нодирбек Абдухаликов, 19. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров,46) 99. Суннатилла Поёнов (27.Асилбек Жумаев, 46).
Захира: 1.Артём Потапов, 2.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 22.Жавоҳир Жўраев, 20.Сардорбек Маҳмудов.

"Хоразм": 12. Сардор Кобулжанов, 8. Хазратжон Турсунқулов, 9. Жасур Азимов (5. Дилшод Жўраев, 61), 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (66. Илҳомжон Алижонов, 84) 15. Владимир Бубаня, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 44. Достонбек Турсунов, 77. Суннатулла Абдуллажонов, 88. Аброр Хўсинов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов, 99. Шаҳром Самиев (10. Муродбек Бобожонов, 68).
Захира: 54. Адҳамжон Мусулмонов, 4. Фарруҳжон Иброҳимов, 6. Муҳриддин Пазилдинов, 7. Темурбек Исмаилов, 20. Даниле Ежов, 22. Санжар Шоаҳмедов.

Огоҳлантириш: Беҳзод Шамсиев ("Сурхон") 45+3, Жамалиддин Хожниязов ("Сурхон") 87, Кирилл Колосниченко ("Сурхон") 90

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт