
Бугун "Ризеспор" Туркия Суперлигаси 28-турида "Бодрумспор"га қарши баҳс юритиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашув "Ризеспор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси учун омадсиз якун топди. 22-дақиқада автогол қайд этган Алиқулов 44-дақиқада рақиб билан кураш чоғида жиддий жароҳат олди.
"Бодрумспор" билан баҳснинг 44-дақиқасида рақиб билан курашиб, жароҳат орттириб олган футболчимиз Ҳусниддин Алиқулов Ражаб Тойиб Эрдўған номидаги университет таълим ва тадқиқот шифохонасида дастлабки текширувдан ўтказилди. Натижада унинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди, даволаниш жараёни эса бошланди.
"Алиқуловга саломатлик тилаймиз ва тезроқ сафимизга қайтишига умид қиламиз", – дейилади Туркия клуби баёнотида.

Манба: caykurrizespor.org.tr “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар