03:00 / 17.03.2025
214

"Интер" "Аталанта" устидан муҳим ғалабага эришди

"Интер" "Аталанта" устидан муҳим ғалабага эришди
Италия А Сериясининг 29-турида "Интер" жамоаси сафарда "Аталанта" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Уchrашув "Атлети Адзурри д'Италия" стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда томонлар гол уролмади. Иккинчи таймда эса "Интер" тезкор ҳужумлар билан устунликни қўлга киритди. 54-дақиқада Карлос Аугусто ҳисобни очди. 87-дақиқада Лаутаро Мартинес иккинчи голни киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлади. Уchrашув сўнгида "Аталанта" футболчиси Эдерсон 81-дақиқада қизил карточка олди.

Бу ғалаба орқали "Интер" 64 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади. "Аталанта" эса 58 очко билан 3-ўринда қолди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт