Роналду Европа терма жамоаларининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду Европа терма жамоаларининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди

Спорт 14-11-2016, 12:31 721
Роналду Европа терма жамоаларининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди

2018 йилги жаҳон чемпионатининг Латвияга қарши саралаш учрашувида дубль амалга оширган Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа терма жамоаларининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди. Учрашув португалларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Роналду 68 та гол билан бу кўрсаткич бўйича Герд Мюллер ва Робби Кин билан тенглашиб олди. Ундан аввалги ўринлар Мирослав Клозе (71 та гол), Шандор Кочиш (75 та гол) ва Ференц Пушкашга (84 та гол) тегишли бўлиб қолмоқда.

Робби Кин терма жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилгани сабабли Роналду бу рўйхатда миллий терма жамоалар сафида амалда тўп сураётган ягона футболчи ҳисобланади.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.