
Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов бугунги учрашув ҳақида фикрлари билан бўлишди.
"Жаҳон чемпионатига яна бир қадам ташладик. Олдинда яна финал кутиб турибди. Эронни ютсак, мундиал йўлланмасини 99% ҳал этган бўламиз. Теҳронда ғалаба қозонишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз" - дея фикр билдирди терма жамоамиз сардори баҳс якунлангач.
- Элдор ака, 11 метрлик жарима зарбаси белгиланган чоғида Отабек Шукуров ва Жалолиддин Машариповлар ёнингизга келди. Улар ҳам пенальтини тепишмоқчи эдими?
- Ҳа, биз ҳар пенальти олдидан бу сафар ким тепиши кераклигини келишиб оламиз. Бугун улар нуқтадан гол ура олмаслигимни сезган экан(кулади).
- Рақиб дарвозабони сизнинг зарбаларингизни ўрганиб чиққан эканми?
- Балким, мен ўзи жуда кам пенальти тепаман.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг