20:58 / 24.03.2025
18 130

Эрон терма жамоасининг 2 футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйнай олмайди

Эрон терма жамоасининг 2 футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйнай олмайди
Эрон терма жамоасининг 2 нафар футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйинда форсларга ёрдам бера олмайди.

Ҳимоячи Рузбеҳ Чешми ЖЧ 3-саралаш босқичи учрашувини жароҳати туфайли ўтказиб юборса, ярим ҳимоячи Муҳаммад Моҳеби (суратда) дисквалификация туфайли баҳсда иштирок этмайди.

Аввалроқ Эрон терма жамоаси устози Амир Ғаленои ва ҳужумчи Алиризо Жаҳонбахш ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги тўқнашув эртага "Озоди" стадионида ташкил этилади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Манба: Championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт