06:21 / 25.03.2025
5 323

Эрон - Ўзбекистон: Учрашувни кимлар ўтказиб юборади?

Эрон - Ўзбекистон: Учрашувни кимлар ўтказиб юборади?
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

"A" гуруҳида пешқадам бўлиб турган Эрон сафида Муҳаммад Моҳеби дисквалификация сабаб ушбу ўйинни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, "Истиқлол" футболчиси Рўзбех Шешми жароҳат сабаб майдонга тушмаслиги айтилмоқда. БААга қарши ўйнамаган яна бир етакчилардан Меҳди Таремида ҳам жароҳат бор.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида эса Қирғиз Республикасига қарши беллашувда сариқ карточка олган Жалолиддин Машарипов бу баҳсни ўтказиб юборади. Бундан ташқари Остон Ўрунов ҳам сўнгги машғулотларда иштирок этмаган ва "Персеполис" лагерига йўл олган. Шерзод Насруллаевда эса кичик жароҳат бор. Унинг майдонга тушиши сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, "Озодий" стадионида режалаштирилган ўйин бугун соат 21:00да старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт