
Бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Эронга қарши майдонга тушади. Бу ўйин икки жамоа учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади, чунки саралаш босқичидаги ҳар бир учрашув жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Мутаxассисларнинг тахминий натижалари
Бир неча нуфузли спорт нашрлари мазкур баҳсдаги эҳтимолий натижаларни эълон қилди:
🔹 "Sports Mole" нашри Эронни бу учрашувда фаворит деб ҳисоблаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини тахмин қилмоқда.
🔹 "Sportskeeda" нашри эса нисбатан минимал устунликни танлаб, Эроннинг 1:0 ҳисобида зафар қозонишини тахмин қилди.
Ўзбекистон терма жамоасидан сенсация кутиладими?
Футбол ишқибозлари ва экспертлар ҳам Эроннинг уй майдонда кучлироқ эканини тан олишади. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги йилларда ўз ўйинини анча такомиллаштирди ва рақобатбардош жамоага айланди. Шу сабабли, улардан кучли ҳимоя ва қарши ҳужумларда самарали ўйин кутиш мумкин.
Бироқ, тарихий нуқтаи назардан қаралганда, Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинларда доим ҳам муваффақиятли натижа кўрсатмаган. Агар жамоа бугунги ўйинда интизомли ҳаракат қилиб, хатоларга йўл қўймаса, сюрприз қайд этилиши ҳам мумкин.
Бугунги учрашувда Ўзбекистон учун жуда катта синов кутиб турибди. Таҳлилчилар мезбонларнинг устунлигини тан олса-да, футболда ҳар қандай натижа юзага келиши мумкин. Ўзбекистон жаҳон чемпионати йўлида ўз кучини намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қила оладими? Бу саволнинг жавобини эса кечқурун стадионда ва экранлар қаршисида томоша қиламиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар