23:56 / 30.03.2025
24 788

Бернарду Силва Ҳусанов ўрнига тушиб 2 та ассист қилган О'райлини қандай олқишлади?

Бернарду Силва Ҳусанов ўрнига тушиб 2 та ассист қилган О'райлини қандай олқишлади?
Англия кубоги чорак финали доирасида "Манчестер Сити" - "Борнмут" майдонига сафар қилди. Мазкур бллашувда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Эванилсон биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, Холанд ҳамда Мармуш иккинчи бўлимда гол уриб, "Сити"нинг ғалабасини таъминлади. Эътироф этиш жоиз, "шаҳарликлар" томонидан урилган голларга иккинчи бўлим аввалида Абдуқодир Ҳусанов ўрнига майдонга тушган О'Райли ассист вазифасини бажарди.

Ўйиндан сўнг Бернарду Силва 20 ёшли ярим ҳимоячи борасида илиқ фикрлар билдирди:

- О'Рейли ақлбовар қилмас эди. Унинг энергияси ўйинни бизнинг фойдамизга ўзгартиришга ёрдам берди. Нико учун хурсандман.

Маълумот учун, О'Райли "Борнмут" - "Сити" баҳсининг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт