
Хабарингиз бор, бир неча дақиқа олдин белгиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брюне ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этишини эълон қилди, деб Sports.ru хабар берди. Ушбу воқеага жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Охирги ўн йил ичида биз билан амалга оширган муваффақиятларини айтишга ҳожат йўқ — уни тасаввур қилиш имконсиз эди.
Бу жуда оғир кун, чунки биздан бир парча кетмоқда. Компани, Агуэро ёки Давид Силва кетганида, уларнинг ҳиссалари ҳам ажойиб бўлган эди. Яна кўп исмлар айтишим мумкин, аммо бу учта мисолни келтираман.
Олдинда аниқ 10 та ўйинимиз бор ва умид қиламанки 11 та ҳам бўлади. Шу билан бирга, мен ишонаманки мухлисларимиз унга жуда қаттиқ ҳурмат кўрсатишади.
Бу мамлакатда ўйнаган энг буюк ярим ҳимоячилардан бири — Кевин де Брюне.
Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Кевин бир неча оғир жароҳатлардан сўнг тикланишга бироз қийналган эди, лекин сўнгги кунларда анча яхши.
Унинг паслари, зарбалари ва барча ҳаракатлари ҳар доим ноёб эди. Биз сўнгги 10 йил давомида қандай соврин ютган бўлсак — бунда унинг ҳиссаси улкандир.
Менимча, уни бу клубнинг бир қисми сифатида эслаб қоламиз. Клуб унга бутун умри давомида эшиклар очиқлигини айтди. У бу ерда бошқа бирор иш қилмоқчи бўлса, у клуб оиласининг бир қисмидир", — деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун: 33 ёшли хавбек "Манчестер Сити" сафида 413 та ўйинда майдонга тушиб, 106 та гол ва 174 та голли узатма амалга оширган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар