
ЕЧЛ чорак финали доирасида “Arsenal” ва “Real Madrid” жамоалари эртага тунда (00:00) “Эмирейтс” стадионида илк расмий учрашувини ўтказишади. Бу икки жамоа тарихда илк бор расмий мусобақа доирасида ўзаро тўқнаш келмоқда. Илгариги ягона учрашув 2019 йил 24 июлда Халқаро чемпионлар кубоги доирасида ўтказилган ва ўша баҳсда мадридликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонганди.
“Arsenal” сафида бир неча муҳим футболчилар — Риккардо Калафьори (тупиқ жароҳати), Габриэл Магальяйнс ва Такэхиро Томиясу (иккаласи ҳам тиз жароҳати) ушбу ўйинда қатнашолмайди. Улар тегишлича 21 апрел, 26 май ва 1 июн кунлари сафга қайтиши кутилмоқда.
“Real Madrid” жамоасида эса дарвозабон Андрей Лунин, ҳимоячи Ферлан Менди ва яримҳимоячи Дани Себальоснинг жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юбориши маълум қилинди. Уларнинг барчаси 17 апрел куни сафга қайтиши кутиляпти.
Бугунги кунга келиб, букмекерлар “Arsenal” жамоасига кўпроқ ишонмоқда: уларнинг ғалаба эҳтимоли 46%, “Real Madrid”ники эса 27%, дуранг натижаси эса 27% деб баҳоланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар