
Мадриднинг “Реал” жамоаси Чемпионлар Лигаси 1/4 финал босқичининг биринчи баҳсида Лондонда “Арсенал”дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу натижа “қаймоқранглилар” учун оғриқли бўлди, аммо энг қизиғи – Беллингемнинг ўйиндан кейинги изоҳи жамоанинг аҳволини аниқ ифодалаб берди.
"Ҳақиқат шуки, биз ижобий натижага умуман яқин бўлмадик. “Арсенал” жуда кучли эди. Иккита гол жарима зарбаларидан урилди ва бу индивидуал маҳорат натижаси бўлди. Лекин тўғрисини айтсам, улар яна кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Омадимиз келиб, атиги 3та гол ўтказдик", – деди Жуд Беллингем.
Беллингемнинг бу изоҳи барча мадридликларни ўйга солиши табиий. Европа саҳнасида ўзининг қайтмас характери ва кучли “камбэклари” билан ном қозонган “Реал” бу сафар ҳам мухлислар умидини оқлай оладими?
Жавоб учрашуви 16 апрель куни Испанияда бўлиб ўтади. Айни дамда жамоа лагерида ишонч бор, аммо биринчи учрашувдаги натижа ва ўйин сифати “Сантьяго Бернабеу”да катта ишни талаб қилади.
Энди эътибор жавоб учрашувида. “Қаймоқранглилар” тарихи бундай мураккаб вазиятлардан чиқиб кетиш билан тўла. Савол шу: бу сафар ҳам шундай бўладими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар