date

“Астон Вилла” ва “ПСЖ” ўйинида биринчи бўлим драмаси

“Астон Вилла” ва “ПСЖ” ўйинида биринчи бўлим драмаси
УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувининг биринчи тайми “Вилла Парк”да якунланди. Биринчи бўлимда меҳмонлар — Париж Сен-Жермен жамоаси “Астон Вилла”га қарши ўйинда 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда.

ПСЖнинг илк голи 11-дақиқада Ашраф Ҳакими томонидан киритилди. Ордан кўп ўтмай, 27-дақиқада Нуну Мендеш жамоасининг иккинчи голини уриб, устунликни мустаҳкамлади. “Астон Вилла” эса 34-дақиқада Юри Тилеманснинг голи билан жавоб қайтарди.

Тўп назоратида ПСЖ катта устунликка эга (67%), шунингдек, 3 та зарба ҳам аниқ бўлди. Меҳмонлар 350 та пас билан тўпни яхши ушлаб туришди. “Астон Вилла” эса фаоллик кўрсатган бўлса-да, ҳимояда хатоларга йўл қўйди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Астон Вилла” ва “ПСЖ” ўйинида биринчи бўлим драмаси