
Мадриднинг машҳур “Реал” клуби узоқ давом этган музокаралардан сўнг англиялик машҳур қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни Мадридга кўчиб ўтишга кўндиришга муваффақ бўлди. Бу эса “Ливерпуль” билан янги шартнома тузиш эҳтимолини йўққа чиқарди.
Шу тариқа “Реал” англиялик топ-ўйинчиларни ўз сафига жалб қилишда тўхтаб қолмоқчи эмас, шекилли.
Олдинга чиққан маълумотларга кўра, “қироллик клуби” ёзги трансфер ойнасида “Ливерпуль”дан яна икки футболчини олиб кетиш ниятида. Бу сафар мадридликларни ҳимоячи Иброҳим Конате ва ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистер қизиқтирмоқда.
Иброҳим Конатенинг амалдаги шартномаси яна 18 ойдан сўнг якунланади. Аммо янги келишув бўйича музокаралар ҳали кутилган натижа бермаяпти. Бу вазият нафақат “Реал”, балки ПСЖ каби топ жамоаларнинг ҳам диққатини торта бошлади.
Ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистернинг Испанияга кўчиб ўтиши ҳақида эса аввал ҳам турли миш-мишлар тарқалганди. Бу борада футболчининг отаси Карлос Мак Аллистер қуйидагича фикр билдирди:
– Ҳозирча ўғлимнинг “Ливерпуль”ни тарк этиш нияти йўқ, деб ўйлайман. Лекин бу футбол – ҳаммасини вақт кўрсатади. Алексис бу ерда ўзини бахтли ҳис қиляпти. У ҳозирда Манчестерда яшайди, қўшниси – Робертсон, Гомез, сал нарироқда Лисандро Мартинес туришади. У инглиз тилини яхши билади, жамоа ва мураббийлар билан яхши тил топишган. Шу омиллар унинг мослашувига катта ёрдам берди.
Мухлислар эътиборига: “Реал”нинг “Ливерпуль”га бўлган қизиқиши ҳали анча вақт давом этиши мумкин. Сиз нима деб ўйлайсиз: Мак Аллистер ва Конате ҳам Трентнинг йўлидан борадими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар