
Кеча Европа Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб баҳслари доирасида "Боруссия Дортмунд" ва "Барселона" жамоалари тўқнаш келди. Немислар ўз майдонида 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Бироқ биринчи ўйиндаги 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубият улар учун барибир ҳал қилувчи бўлди — ярим финалга каталонияликлар йўл олди.
Ушбу учрашувда "Барселона”нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямал асосий таркибда майдонга тушди, аммо бу сафар унинг ўйини омадли кечмади. У 70-дақиқада алмаштирилди ва WhoScored портали томонидан 6,1 балл билан баҳоланди — бу унинг жорий мавсумдаги энг паст кўрсаткичи.
Эътиборлиси, Ямал бу мавсумда барча мусобақаларда 45 марта майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 21 та голли пас йўллади. Шунча яхши статистикага қарамай, ёш футболчи муҳим ўйинда ўзини кўрсата олмади. Бироқ бу фақатгина бир кеча, унинг олдида яна кўплаб имкониятлар бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар