
Бугун Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашувида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилади. Биринчи беллашувда лондонликлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонганди.
Испаниянинг “Марка” нашрига кўра, жавоб ўйинида “Реал”нинг таркибида бир қатор тактик ўзгаришлар кутилмоқда.
Ҳимоя чизиғида ўнг қанотда Лукас Васкес, чапда эса Давид Алаба майдонга тушади. Марказий ҳимояни Антонио Рюдигер ва ёш футболчи Раул Асенсио ташкил этади.
Ярим ҳимояда Федерико Вальверденинг ўйинига катта умид боғланмоқда. Унинг ҳаракатлари “Реал”нинг ўйин ритмини белгилаб беради. Бош мураббий Карло Анчелотти ярим ҳимояни янада мустаҳкамлаш учун Родриго ёки Лука Модрични асосий таркибдан жойлашни кўриб чиқмоқда. Охирги қарор ўйин бошланишига яқин қабул қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар