
“Манчестер Сити” таркибни кучайтириш мақсадида Германиядаги ёрқин номлардан бири — Флориан Вирцни харид қилишга бел боғлади, деб Bild.de хабар берди.
“Шаҳарликлар” “Байер”нинг 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси учун 150 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига эса мавсум учун 25 миллион евро маош таклиф этилган.
Гвардиола Вирцни жамоа ўйинида муҳим роль ўйнайдиган Кевин Де Брюйненинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда.
Бироқ вазият шунчаки эмас — Вирцнинг отаси уни “Бавария”да кўришни истамоқда. Шу боис унинг кейинги манзили учун кураш янада қизғин тус олган.
Флориан Вирц 2024/25 мавсумда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 13 та голли пас билан ўзини кўрсатди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар