
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган ва марҳум спорт арбоби хотирасига бағишланган “Баяман Эркинбоев” белбоғли кураш турнири бу гал ҳам кўтаринки руҳда ўтди.
Қувонарлиси, Гран-При форматидаги ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик кураш усталари ўз маҳоратларини намоён этишди ва барча диққат марказида бўлишди.
Жаҳон чемпионлари —
- Илҳомжон Машрабов (80 кг),
- Ҳусниддин Рўзиев (90 кг),
- Жасурбек Исроилов (100 кг),
- Азамжон Анваржонов (+100 кг)
вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этишга эришиб, олтин медалларни қўлга киритишди.
Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, мусобақа якунларида ўтказилган “чемпионлар лотореяси”да Азамжон Анваржонов ва Жасурбек Исроиловлар “Умра” сафарига йўлланмаларни ютиб олишди.
Бу муваффақиятли иштирок муносабати билан барча ғолиб ва совриндор спортчиларимизни, уларнинг сабр-тоқатли мураббийларини муборакбод этамиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар