date
views 67

Элдор Шомуродов "Рома" билан шартномани узайтирмоқчи – инсайдердан янгилик!

Элдор Шомуродов "Рома" билан шартномани узайтирмоқчи – инсайдердан янгилик!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Рома" клуби билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Италия футболи бўйича машҳур инсайдер Никола Скира хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчи ҳам "Рома"да қолишдан манфаатдор. Қишки трансфер ойнасида римликлар Элдорни сотиб юборишга яқин эди, бироқ жамоанинг янги бош мураббийи Клаудио Раньери ўзбек ҳужумчисини таркибда сақлаб қолишга қарор қилди ва унинг салоҳиятига тўлиқ ишонч билдирди. Айни пайтда 29 ёшли футболчи муҳим ва ҳал қилувчи ўйинларда ўзини кўрсатиб, мухлисларнинг эътиборини қозона бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсум Италия А Сериясида "Рома" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 4 та гол киритди ва жамоадошларига яна 2 та голли пас узатди.

Эндиликда жамоа раҳбарияти ўзбек футболчиси билан янги шартнома тузиб, унинг жамоадаги келажагини узоқ муддатли режалаштирмоқда. Бу хабар ўзбек футболи мухлисларига қувонч бағишлаб, катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов "Рома" билан шартномани узайтирмоқчи – инсайдердан янгилик!