
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам сифатли ва томошабоп футбол кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳам ўз кучли томонларини намойиш этди. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича камчиликларимиз бор. Жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.
- "Сурхон" нега 5 та турдан сўнг ўзини ҳақиқий кучини кўрсатаяпти?
- Дастлабки турларда айрим етакчи футболчиларимиз таркибимизда йўқ эди, кеч қўшилишди. Айрим сабаблар шу билан ҳам боғлиқ. Шунингдек, мавсум стартида ҳар қандай жамоада ҳам адаптация оғир ўтиши мумкин. Таркибимизда ёш футболчилар бор, улар ўйиндан-ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб боришади.
- "Сурхон" ҳақиқатдан ҳам биринчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Гол бўлмаётгани учун иккинчи бўлимда "В" режани ишга солдингизми?
- Биринчи бўлимда кўп ҳужумлар ташкил этдик. Бироқ, вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда таркибда ротацияларни амалга оширдик. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнадик. Пенальтидан гол ура олмаган футболчимиз ўйиндаги вазиятдан ҳисобни очди ва ғалаба голимизни урди.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар