date
views 285

Италияда чемпионлик тақдири “олтин ўйин”да ҳал бўлиши мумкин

Италияда чемпионлик тақдири “олтин ўйин”да ҳал бўлиши мумкин
А Серияда жонли ва таъсирли кураш авжида. 33-турдан сўнг “Интер” ва “Наполи” жамоалари бир хил очко тўплаган, шундан келиб чиқиб, Италия чемпионлиги “олтин учрашув”да ҳал этилиши мумкин.

Нима учун “олтин ўйин” керак бўлиши мумкин?

Жорий мавсумда “Интер” ва “Наполи” икки марта ўзаро тўқнаш келган ва ҳар икки учрашув ҳам 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган.

Агар 38-тур якунланганда жамоалар очколари ҳамон тенг бўлиб қолса, итальян футбол қоидаларига мувофиқ, чемпионлик учун қўшимча “олтин учрашув” ўтказилади.

Қачон ва қаерда ўйин бўлиши мумкин?

Айни пайтда маълум бўлишича, бундай “олтин финал” Римдаги “Олимпико” стадионида бўлиб ўтади. Бу нейтрал майдон ҳисобланади.

Агар ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилса, қўшимча вақтсиз дарҳол пенальтилар серияси ўтказилади. Яъни чемпионлик масаласи 11 метрлик зарбалар орқали ҳал этилади.

Сиз нима деб ўйлайсиз — “Интер” ва “Наполи” қайси бири сўнгги турларда пешқадамликни ушлаб қолади? Йўқса, футбол тарихида кам учрайдиган “олтин финал”ни кўрамизми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италияда чемпионлик тақдири “олтин ўйин”да ҳал бўлиши мумкин