
«Манчестер Сити» бу мавсумда анча қийинчиликларга дуч келмоқда. Жамоанинг айрим позицияларида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли ёзги трансфер ойнасида бош мураббий Хосеп Гвардиола таркибни сезиларли даражада кучайтириш ниятида.
«Defensa Central» нашрининг маълум қилишича, Гвардиола раҳбариятга «Реал Мадрид»нинг икки ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячиси – Жуд Беллингем ҳамда Эдуардо Камавингаларни сотиб олиш бўйича тавсия берган.
Хабарда келтирилишича, «шаҳарликлар» мазкур икки футболчи учун мадридликларга 200 миллион евро таклиф қилишга тайёр турибди. Англия клуби 21 ёшли инглиз юлдузи Беллингемни 150 миллион евро атрофида баҳолаган бўлса, 22 ёшли франциялик Камавинга учун 50 миллион евро сарфламоқчи.
Бироқ, «Реал Мадрид» раҳбариятининг бу таклифга рози бўлиш эҳтимоли жуда паст эканлиги таъкидланмоқда. Сабаби, «қироллик клуби» ушбу икки иқтидорли футболчини жамоанинг келажаги сифатида кўрмоқда ва уларни қўйиб юборишни хоҳламайди.
Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола аввал ҳам Жуд Беллингем ва Эдуардо Камавингаларни ўз жамоасига олиб келишга ҳаракат қилган эди. Лекин ўшанда ёш юлдузлар «Реал Мадрид»ни танлашни афзал кўришган.
Ушбу трансфер музокаралари қандай якунланиши ҳали номаълум, аммо Гвардиола ўз режаларига жиддий қарайди ва «шаҳарликлар»нинг таркиби ёзда катта ўзгаришларга юз тутиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар