
Мадриднинг «Реал» клубида ёзги трансферлар даври яқинлашар экан, айрим муҳим футболчиларнинг жамоадаги тақдири сўроқ остида қолди. Жумладан, тажрибали ярим ҳимоячи Лука Модрич, ҳимоячилар Давид Алаба, Лукас Васкес ҳамда Фран Гарсиянинг жамоани тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълум бўлишича, Лука Модрич ва Лукас Васкеснинг мадридликлар билан амалдаги шартномалари мавсум якуни билан ўз ниҳоясига етади. «Қироллик клуби» раҳбарияти эса ҳозирча бу икки футболчи билан янги келишув тузиш борасида якуний қарорга келмаган ва бунинг устида муҳокамалар давом этмоқда.
Шу билан бирга, жамоанинг таянч ҳимоячиси Давид Алаба ва ёш ҳимоячи Фран Гарсия ҳам ёзги трансфер ойнасида сотилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти бу борадаги якуний қарорни мавсум сўнггида қабул қиладиган бўлди.
Айни вақтда, Ла Лига доирасида 33 турдан сўнг «Реал» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа 72 очко жамғарган ҳолда пешқадам «Барселона»дан 4 очко ортда қолмоқда.
Мадридликлар мавсумни кучайтирилган таркиб билан давом эттириш учун ёзда жиддий ўзгаришларга қўл уришлари кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг