
Каталониянинг машҳур жамоаси «Барселона» сафида яна бир футболчи билан хайрлашув яқинлашмоқда. Жамоанинг захира дарвозабони ҳисобланган Иньяки Пенья мавсум сўнгида эркин агент сифатида клубни тарк этишга қарор қилган. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, Пеньянинг «Барселона» билан яна бир йиллик шартномаси бор. Аммо дарвозабон бу муддатни клубда ўтказмоқчи эмас ва ёзда шартномасини муддатидан аввал бекор қилиб, бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда асосий голкипер Марк-Андре тер Штеген оғир жароҳат олган пайтда, мураббийлар штаби ишонч билдириб, дарвозани Пеньяга топширган эди. Бироқ кейинроқ бош мураббий Ханс-Дитер Флик асосий таркибга Войцех Шчеснини қўйишга қарор қилди. Бундай ўзгаришдан норози бўлган Иньяки Пенья германиялик мутахассисдан бу танлов учун тушунтириш талаб қилган.
Бу ҳолат эса бош мураббийнинг футболчига нисбатан муносабатини салбий томонга ўзгартирди ва охир-оқибат Пенья клубдан кетиш ҳақида аниқ қарор қабул қилди.
Каталонияликлар раҳбарияти эса уни трансфер орқали сотиб, жамоа бюджетига қўшимча маблағ олишни режалаштирган эди. Аммо энди Иньяки эркин агент сифатида клубни тарк этади ва «Барса» унинг трансферидан ҳеч қандай маблағ ололмайди.
Ханс-Дитер Флик эса келаси мавсумда ҳам асосий посбон сифатида Марк-Андре тер Штегенга, захира дарвозабони сифатида эса Войцех Шчеснига ишонч билдиришини маълум қилди. Шунинг учун ҳозирда «Барселона» учинчи рақамли дарвозабон позициясини тўлдириш учун янги номзод изламоқда.
Иньяки ПеньяБарселона клубиЗахира ДарвозабонФутболчи ХайрлашувТрансфер МаблағлариИспания Спорт. Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар