
«Барселона» клубининг ёш юлдузи Ламин Ямал Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Италиянинг «Интер» жамоасига қарши кечадиган муҳим баҳс олдидан журналистлар саволларига жавоб берди. Матбуот анжуманида 17 ёшли иқтидор эгаси ўзини клуб афсонаси Лионель Месси билан таққослашни ёқтирмаслигини айтиб ўтди.
«Мен ўзимни бошқа бир футболчи, айниқса Месси билан таққослашни истамайман. Бундай солиштиришларни қилишни сизларга қолдираман. Бундай гапларнинг мен учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Фақат футболдан завқ олиб, ўзим танлаган йўл бўйлаб боришга ҳаракат қиламан. Шу пайтгача Лео билан шахсан мулоқот қилмаганман. Умид қиламанки, келаётган давр фақат Ламиннинг эмас, балки бутун «Барселона»нинг даври бўлади», – дея фикр билдирди Ямал.
Ёш ҳужумчи бу мавсум «кўк-анорранглилар»нинг асосий фигураларидан бирига айланиб улгурди. Унинг ажойиб ўйинлари мухлислар ва мутахассисларнинг эътиборини тортиб, кўплаб клублардан қизиқиш уйғотмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳамда «Интер» ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки учрашуви 1 май куни Тошкент вақти билан 00:00да старт олади. Ушбу тўқнашув Европа футболида катта қизиқиш билан кутилаётган ўйинлардан бири ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар