
Германиянинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган "Бавария" трансфер бозорида ҳар доим ўзига хос стратегияси ва ўта эҳтиёткорлиги билан ажралиб туради. Аммо баъзида Мюнхен гранди ҳам янги ўйинчиларни олишда кутилмаган хатоларга йўл қўйиб туради.
Жумладан, клуб раҳбарияти ўтган 2024 йил давомида амалга оширган икки трансферидан қаттиқ пушаймон бўлган. Булар Испаниядан келтирилган қанот ҳужумчиси Брайан Сарагоса ва Франциядан олиб келинган ҳимоячи Саша Боэлардир. Bild нашри тарқатган хабарга кўра, "Бавария" энди бу икки футболчидан ёзги трансферлар ойнасида қутилишни режалаштирмоқда.
Испаниялик Сарагоса ўз юртининг "Гранада" клуби тарбияланувчиси бўлиб, мюнхенликлар аввал уни ярим мавсумга ижарага олиб, кейинроқ тўлиқ трансфер қилишга қарор қилган эди. Аммо бу мавсумни ижара асосида "Осасуна"да ўтказаётган Сарагоса испан жамоаси сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, фақатгина битта гол ургани билан умуман клуб умидларини оқлай олмади.
Шунингдек, франциялик Саша Боэни жамоага жалб қилиш учун "Бавария" 2024 йил январда Туркиянинг "Галатасарой" клубига 30 миллион евро тўлаган эди. Аммо 23 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда атиги 17 марта майдонга тушиб, ўзининг юқори иқтидорини намойиш эта олмади ва клубдаги келажагини хавф остига қўйди.
Натижада, "Бавария" раҳбарияти бу икки трансфердан қатъий воз кечишни ва уларнинг ўрнига янги номзодлар қидиришни бошлаб юборган. Клуб тез орада Сарагоса ва Боэни бошқа жамоаларга сотиб, ёки ижарага бериб, жамоа бюджетига тушган зарарни қисман бўлса-да қоплаб олишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳозирча ушбу футболчиларга қайси клублар қизиқиш билдириши номаълум. Аммо "Бавария" тез орада бу трансферларни амалга оширишга ва ўрнига муносиб номзодларни топишга киришади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар