date
views 70

“Сурхон” мураббийи “Динамо”га қарши мағлубият, ротация ва ҳужумдаги муаммолар ҳақида очиқ гапирди

“Сурхон” мураббийи “Динамо”га қарши мағлубият, ротация ва ҳужумдаги муаммолар ҳақида очиқ гапирди
Ўзбекистон Кубогининг 2-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Динамо” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этиб, жамоа ўйини, ҳимоя хатти-ҳаракати ва кейинги режалар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Голдан сўнг ўйинни қўлимизга олдик, аммо…”
“Биринчи бўлимда ҳимояда позицион хатоларга йўл қўйдик ва ана шундай вазиятларнинг бирида гол ўтказиб юбордик. Аммо голдан сўнг жамоа ўзини қўлга олди ва ташаббусни қўлга киритди. Ҳар галгидек – муаммо реализацияда. Имкониятлар етарлича бўлди, афсуски, дарвозага аниқ зарбалар етмай қолди.”

Ҳимояда муаммо – ўзгариш нега йўқ?
“Сурхон”нинг кетма-кет учрашувларда ҳимояда йўл қўйган камчиликлари журналистлар томонидан тилга олинди. Мутахассис эса буни шундай изоҳлади:

“Бизда ротация бор. Икки ҳафтада бешта учрашув ўтказдик. Бу муаммолар марказий ҳимоячиларнинг ўзаро тушунмовчилиги сабаб келиб чиқди. Шунингдек, Нематҳоновнинг кутилмаганда таркибдан чиқиб кетиши ҳам ўз таъсирини кўрсатди.”

Ҳужумда сўнгги зарба муаммоси борми?
“Албатта. Биз бу йўналишда ишлаяпмиз. Лекин бундай ҳолатларда кўп нарса футболчининг шахсий маҳоратига ҳам боғлиқ бўлади.”

Янги ҳужумчи олинадими?
“Келажак ҳақида ўйлашга ҳозирча эрта. Ҳозирги барча эътибор “Пахтакор”га қаратилган. Йўл қўйилаётган камчиликлар бор, лекин ҳозир уларни изоҳлаш фойда бермайди. Олдимизда “Лочин”га қарши ҳал қилувчи баҳс турибди – биз фақат ғалаба ҳақида ўйлашимиз керак.”

“Ротация ‘Пахтакор’ ўйинини инобатга олган ҳолда амалга оширилди”
“Машъал”га қарши ўйинда жуда кўп куч йўқотдик. “Динамо” эса сўнгги ўйинини ўтказмади. Шу сабабли айрим футболчиларни дам олдирдик. Ротация қилишимиз аниқ эди. Афсуски, йўл қўйган иккита хатомиз ўйин натижасини белгилаб берди,” – деди Давлетов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Сурхон” мураббийи “Динамо”га қарши мағлубият, ротация ва ҳужумдаги муаммолар ҳақида очиқ гапирди