
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Оқтепа" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сервер Жепаров фикрларини билдирди.
"Бугун ўйин давомида жуда яхши атмосфера бўлди. Кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Суперлига вакили "Навбаҳор" яна қачон келади билмайман. Бу рақиб билан учрашув ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди, стадион тўлди. Ўйлайманки, қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Вазиятларга келсак, икки жамоада имкониятлар кўп бўлди дея оламан. Агар вазиятлар голга айланганида баҳс янада томошабоп кўриниш оларди", - дейди Сервер Жепаров.
- Бу ўйин футболчиларингиз учун тажриба вазифасини ўтадими? Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Мен ўз футболчиларим ҳақида гапиришни маъқул деб биламан. Йигитларга офарин. Биринчи беллашувда бироз ҳаяжонланишди. Бугун эса ишончлироқ ўйнашди. Улар ўйнай олишади. Ўзларини кўрсатишларига шубҳам йўқ эди. Агарда рақиб дарвозасини ишғол қилишганида бошқача бўларди. Бундай ўйинлар орқали футболчилар тажриба тўплашади, ишонч орттиришади. Кейинги сафар осонроқ бўлади.
- Футболчиларингиз кўрсатмаларни қанчалик тўғри бажаришди?
- Агар ҳаммаси биз истагандек бўлганида ғалаба қозонган бўлар эдик (кулади). Муҳими йигитлар ҳаракат қилишди. Айрим паллаларда ўхшади ёки аксинча. Умумий маънода шогирдларимни олқишлайман. Тўғри, техник жиҳатдан ишланадиган ҳолатлар бор. Асосий вазифа ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бориш.
- "Оқтепа" дарвозабони бугун ишончлироқ ўйнади...
- У оёқда яхши ўйнайди. Шунинг учун бугун имконият бердик. Лекин рақиб бугун кучли эди.
Манба: championat.asia
Сервер ЖепаровОқтепа НавбаҳорФутбол ЎйиниАтмосфера МухлисларТажриба ВақифасиҚизиқарли Учрашув Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар