date
views 158

Қатар терма жамоасига юлдузли мураббий келиши мумкин!

Қатар терма жамоасига юлдузли мураббий келиши мумкин!
Қатар миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида Испания терма жамоаси ва "Реал Мадрид" клуби собиқ устози Хулен Лопетегининг номзоди кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетеги жорий йилнинг январь ойида Англия Премьер-лигаси вакили "Вест Хэм" клуби билан хайрлашган эди. Ўша вақтда унинг кетиши жамоанинг турнир жадвалидаги қониқарсиз натижалари билан боғлиқ эди.

Лопетеги ўз фаолияти давомида Испания терма жамоасини бошқарган, шунингдек, "Порту", "Реал Мадрид", "Севилья" каби клубларда мураббий сифатида фаолият юритиб, катта тажрибага эга бўлган мутахассис ҳисобланади.

Қатар термаси айни пайтда Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 8-турдан кейин ўз гуруҳида 10 очко билан кураш олиб бормоқда. Қатарлик футболчилар гуруҳ босқичидаги муҳим баҳслардан бирини 10 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади.

Агар Лопетеги билан келишувга эришилса, унинг раҳбарлигидаги Қатар термаси саралаш босқичида янада кучлироқ ўйин кўрсатиши мумкин. Мутахассислар испаниялик мураббийнинг Қатар футболини юқори савияга кўтариши ва терма жамоага янги руҳ олиб киришига ишонишмоқда.

Бу мураббийнинг келиши фақат Қатар учунгина эмас, балки саралаш босқичида улар билан рақобатлашаётган бошқа жамоалар, жумладан Ўзбекистон учун ҳам жиддий чақирув бўлади. 10 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашув янада қизиқарли кечиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатар терма жамоасига юлдузли мураббий келиши мумкин!