date
views 62

Ўзбекистонлик шахматчилар жаҳоннинг кучли 100 талигида: ким қандай натижа қайд этди?

Ўзбекистонлик шахматчилар жаҳоннинг кучли 100 талигида: ким қандай натижа қайд этди?
Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) май ойи учун рейтингларни эълон қилди. Ўзбекистонлик гроссмейстерлар янгиланган рейтингда юқори поғоналарда ўз ўринларини сақлаб қолди. Ҳозирда жаҳоннинг кучли 100 шахматчиси орасида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи бор.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов май ойида ҳам ўзининг юқори мавқеини сақлаб қолди. Гроссмейстернинг очколари бироз тушиб, 2771 баллни ташкил этди ва у жаҳон рейтингида 6-поғонада турибди.

Яна бир иқтидорли гроссмейстер Жавоҳир Синдоров май ойи рейтинг янгиланишида бир поғона пастлаб, 31-ўринга тушди. Унинг ҳисобидаги очколар сони 2706,1 баллни ташкил этади. Таъкидлаш жоизки, ёш шахматчилар рейтингида Синдоров учинчи ўринни мустаҳкам ушлаб турибди.

Тажрибали гроссмейстер Рустам Қосимжонов 2675 балл билан бу ойда икки поғонага пастлаб, рейтингда 48-ўринни эгаллади.

Ўзбекистоннинг яна бир иқтидорли шахматчиси Нодирбек Якуббоев эса май ойида ўз натижасини яхшилаб, 2665 балл билан жаҳон рейтингида бир поғона юқорига кўтарилди. Ҳозирда Якуббоев 60-поғонани эгаллаб турибди.

Шамсиддин Воҳидов учун апрель ойи қийин кечганди ва у май ойида ҳам пастлашда давом этди. Ҳозир у 2641 очко билан жаҳон рейтингида 86-ўринда қолди.

Ҳозирда ўзбек шахматининг энг яхши 10 нафар гроссмейстери қуйидагича шаклланган:

1. Нодирбек Абдусатторов (2771)
2. Жавоҳир Синдоров (2706)
3. Рустам Қосимжонов (2675)
4. Нодирбек Якуббоев (2665)
5. Шамсиддин Воҳидов (2641)
6. Жаҳонгир Воҳидов (2546)
7. Муҳиддин Маддаминов (2520)
8. Абдималик Абдисалимов (2519)
9. Муҳаммадзоҳид Суяров (2491)
10. Жўрабек Ҳамроқулов (2474)

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг халқаро рейтингларда юқори ўринларда экани, албатта, мамлакатимиз шахмати учун муҳим ютуқ саналади ва бу борадаги ютуқларнинг давом этишига умид билдирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик шахматчилар жаҳоннинг кучли 100 талигида: ким қандай натижа қайд этди?