
Кеча бўлиб ўтган Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финали нафақат “Ал-Насср” жамоаси учун, балки бутун дунёдаги Криштиану Роналду мухлислари учун оғир кечди. Саудиянинг етакчи клубларидан бири ўз уйида Япониянинг “Кавасаки Фронтале” жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Аммо натижадан ҳам таъсирлироғи – Роналдунинг ўйиндан сўнгги ҳолати бўлди.
"Ўйин тугади, бир умид сўнди..."
Интернетда тарқалган кадрларда португалиялик юлдузнинг сўнгги дақиқалардаги ички кураши, руҳий оғриғи ва чарчоқи барчага сезилди. Тўпсиз ҳолда уйга қайтаётган футболчи, гоҳида бошини ушлаб, гоҳида кўзлари хираланган ҳолда майдонни тарк этаётгани – барча мухлисларни лол қолдирди.
Озарбайжон шоири Ровшан Рамизнинг “Сен кетма” деб бошланадиган шеъри эса ушбу лавҳаларга уйғун ҳолда туширилиб, видеога жуда кучли ҳиссиёт бағишлади. Мухлислар “бу шеър гўё Роналдунинг қалбидаги ўйлар эди” дея изоҳ қолдиришди.
"Рақамлар ютиб беролмади..."
Ҳа, “Ал-Насср” сафидаги юлдузлар жамоасига қарамасдан, жамоа тўпсиз қолди. Ҳар қанча тижорат лойиҳалари, машҳур трансферлар қилинмасин – натижани эҳтирос, интизом ва бирдамлик ҳал этади.
Роналдунинг ўзи ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилди, жамоасини илгари етаклашга урунди. Аммо тўп ундан юз ўгирди. “Кавасаки” сафидаги япон футболи муҳими шунчаки ғалаба эмас, балки ўйин маданияти, самурайча интизом ва тинимсиз ҳаракат орқали келаётган муваффақият эканини исботлади.
Сукутдаги фиғон: Роналдунинг ғамли юзи
Матбуотни титратган, ижтимоий тармоқларда вирус каби тарқалган фотоқадрлардаги Роналду – энди мўъжизалар кутаётган йигит эмас, балки барча мўъжизаларни амалга оширган ва ҳозирда ўзига тасаллиқ излаётган инсон эди. У бу мағлубиятда энди ўзини эмас, жамоасини, мухлисларни, катта орзуларни ўйларди.
“Кеча мағлуб бўлдик... лекин Роналду ҳали мағлуб эмас!”
Бу мағлубият уни синдирмади. Ҳар бир сўнгги қадам унга янги ғалабаларга интилиш кучи беради. Чунки Роналдунинг фаолияти – фақат трофейлардан иборат эмас. У – ғурур, меҳнат ва қаршиликларга қарши бўйсунмаслик тимсолидир.
Сиз нима деб ўйлайсиз: Роналду яна порлайдими? Унинг футболдаги сўнгги муҳим ғалабаси қайси жамоа сафида бўлади?
Ал-НассрКриштиану РоналдуОсиё Чемпионлар ЛигасиМағлубиятдан КейинФутбол МаданиятиРовшан Рамиз. Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар