
Ислом Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси эртадан ўқув-машғулот йиғинига киришади. Ўсмирлар терма жамоаси Тошкент вилоятида 3 май кунидан машғулотларни бошлайди.
Олдинда турган муҳим мусобақа — ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, ёш футболчиларнинг бор эътиборини машғулотларга қаратишни таъминлаш мақсадида йиғин ёпиқ форматда ташкил этилади. Машғулот жараёнлари ЎФА расмий саҳифалари орқали ёритиб борилади.
Дарвозабонлар: 1.Иброҳим Шокиров, 12.Баҳодир Избосканов, 21.Нематуллоҳ Рустамжонов.
Ҳимоячилар: 2.Ҳожиакбар Ботиралиев, 3.Муҳаммад Ҳакимов 4.Мўминхон Баҳодирхонов, 5.Амирхон Муродов, 6.Миразиз Абдукаримов, 14.Беҳруз Саидмуродов, 15.Муҳаммадали Мусахонов, 23.Дилёрбек Маҳмуджонов.
Ярим ҳимоячилар: 7.Садриддин Ҳасанов, 8.Акбар Муҳаммадов, 10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 11.Сайфиддин Содиқов, 13.Абдуллоҳ Фазлиддинов, 16.Азизбек Абдумўминов, 17.Жамшидбек Рустамов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов, 22.Фариджон Абдуллаев.
Ҳужумчилар: 9. Нурбек Сарсенбаев, 20.Аслбек Алиев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар