date
views 641

Ламин Ямал Мессидан ҳам устунми? – Роналд де Бурнинг баҳсли баёноти

Ламин Ямал Мессидан ҳам устунми? – Роналд де Бурнинг баҳсли баёноти
Европа футболининг марказига айланган Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Барселона” ва “Интер” ўртасидаги драматик 3:3 ҳисобида якунланган тўқнашувдан сўнг жамоа афсонаси Роналд де Бур футбол оламида шов-шувларга сабаб бўладиган фикр билдирди.

“Ямаль бу ёшдаги Мессидан кучлироқ!”

Роналд де Бур шундай дейди: “Ямал ҳозирги 16–18 ёшли ҳолатида Мессидан устун. Лионель фаолиятини асосий таркибда 21 ёшида тўлиқ бошлаган бўлса, Ямал буни 16 ёшида амалга оширмоқда. Месси 18 ёшида 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. Ямал эса 100 та ўйинда 22 та гол ва 32 та ассист қайд этди. Бу рақамлар ҳаммани ўйлантириши керак”.

Аммо Мессининг изчиллиги...

Де Бур шу билан бирга изчиллик масаласини ҳам кўтарди: “Мессининг энг катта афзаллиги – 10–13 йиллик юқори даражадаги барқарор ўйини. Ямал бу даражага чиқадими? Ҳозир жуда иқтидорли, лекин барқарорликни сақлаб қолиш – чинакам синов”.

Ямалнинг статистикаси
- 100 та расмий ўйин;
- 22 та гол;
- 32 та самарали узатма.

Мессининг ёшлик кўрсаткичлари
- 9 та ўйин;
- 1 та гол.

Фарқ аниқ – Ямалнинг рақамлари ёшликда Мессининг статистикасидан анча устун. Бироқ футбол шунчаки рақамлар эмас, балки вақт давомида сақланадиган савия, босимга чидам ва изчилликнинг чуқур синови.

Ламин Ямал бугунги кунда Европанинг энг ёрқин юлдузларидан бирига айланди. Унинг қобилияти, техникам ва гол ҳисси ҳақиқатан ҳам ажойиб. Лекин у Мессидек афсонага айланиш учун фақат иқтидор эмас, балки юрак, барқарорлик ва меҳнатни ҳам исботлаши лозим.

Сиз қандай деб ўйлайсиз? Ямал келажакда Мессининг йўлини босиб ўта оладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал Мессидан ҳам устунми? – Роналд де Бурнинг баҳсли баёноти