
«Барселона» ва Испания миллий терма жамоасининг иқтидорли ҳужумчиси Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи ўғли ҳақида айтилган салбий фикрларга ўз муносабатини билдирди.
Мунир Насрауи барча испаниялик мухлислар Ламиннинг ёшига нисбатан катта ютуқларига фахр билан қарашлари лозимлигини таъкидлади:
«Ламин нафақат «Барселона», балки Испания миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилмоқда. Ҳали 17 ёшида «Барселона» сафида 100 та ўйин ўтказган футболчи билан ҳаммамиз фахрланишимиз керак эмасми? Уни жамоа танлагани учун ёки бошқа сабаблар билан танқид қилиш ўрнига, ёш бўлишига қарамасдан эришган ютуқлари билан ғурурлансак, яхшироқ бўлади. Ўғлим ҳақида салбий сўзлар эшитсам, жуда хафа бўламан. Масалан, «Барселона» ишқибозлари «Реал Мадрид»нинг ёш футболчиларига ҳеч қачон ҳақорат қилмайди-ку. Бу ҳолатдан ибрат олиш керак», – деди Мунир Насрауи.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал жорий мавсумда «Барселона» сафида ўзининг профессионал фаолиятидаги 100-ўйинини ўтказди ва жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўрилаётган ёш юлдуздир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар