date
views 5 819

Карло Анчелотти “Реал”дан кетмоқда: унинг кейинги манзили ҳам маълум

Карло Анчелотти “Реал”дан кетмоқда: унинг кейинги манзили ҳам маълум
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача бўлишига қарамай, мавсум охирида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Marca нашри ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, 65 ёшли италиялик тажрибали мутахассис май ойининг охирги ҳафтасида «Реал»дан кетиши ҳақида расмий маълумот беради. Унинг навбатдаги фаолият манзили эса аллақачон маълум бўлган — Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаришга розилик билдирган.

Анчелотти 2021 йилда «Реал» клубига иккинчи марта бош мураббий сифатида қайтган эди. У аввал ҳам 2013-2015 йиллар мобайнида «Қироллик клуби»ни бошқарган ва бир қатор катта муваффақиятларга эришган.

Жумладан, Карло Анчелоттининг раҳбарлигида «Реал Мадрид» жамоаси уч марта Европа Чемпионлар лигасида, икки марта Испания Ла Лигасида ва шунингдек, икки бор Испания кубогида ғалаба қозонган.

Италиялик мутахассиснинг Мадрид клубидаги кетиши кўплаб мухлислар ва футбол оламида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, унинг Бразилия терма жамоасига ўтиши мазкур мамлакат футболи учун янги давр бошланишига сабаб бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карло Анчелотти “Реал”дан кетмоқда: унинг кейинги манзили ҳам маълум
-->